Япония, АҚШ ва Жанубий Корея Шимолий Кореянинг ракета учирилишини қораламоқда

Япония, АҚШ ва Жанубий Корея Шимолий Кореянинг ракета учирилишини қораламоқда

Япония, АҚШ ва Жанубий Кореянинг КХДР бўйича махсус вакиллари телефон орқали суҳбатлар ўтказди ва улар Пхеняннинг навбатдаги ракета учиришини муҳокама қилди.

Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Томонлар КХДР томонидан баллистик ракетанинг сўнгги учирилиши “БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларининг бузилиши” эканлигини таъкидлаб, унинг учирилиши “минтақа ва халқаро ҳамжамият барқарорлиги ва хавфсизлигига таҳдид” сифатида кескин қораланди. Япония, АҚШ ва Жанубий Кореянинг махсус вакиллари ҳам КХДР билан боғлиқ барча масалалар бўйича яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Япония қирғоқ хавфсизлиги маълумотларига кўра, Шимолий Корея Япон денгизи томон камида битта баллистик ракета учирди. Маълум қилинишича, ракета тахминан 200 км учган, унинг максимал парвоз баландлиги 100 км бўлган. У Япония денгизидаги Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига тушди.

Жанубий Корея ҳарбийлари, ўз навбатида, ракетанинг учиш масофасини 250 км деб баҳолаган. Уларнинг фикрича, бу овоздан тез учувчи ракета синови муваффақиятсиз якунланган бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!