ХВЖ экспертлари 2024–2027-йилларга мўлжалланган солиқ ислоҳоти бўйича тавсияларини тақдим этди

ХВЖ экспертлари 2024–2027-йилларга мўлжалланган солиқ ислоҳоти бўйича тавсияларини тақдим этди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ҳамда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ХВЖинг Фискал масалалар департаменти солиқ сиёсати бўйича катта иқтисодчиси Гиртен Мишелс бошчилигидаги 2024–2027-йилларга мўлжалланган солиқ ислоҳотини режалаштириш бўйича ХВЖ миссияси экспертлари тақдимот ўтказишди.

Мазкур миссия доирасида ХВЖ экспертлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги солиқ тизимини ўрганишди ва унинг натижалари бўйича қўшилган қиймат солиғи, даромад солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва аксиз солиғи бўйича солиқ сиёсатини такомиллаштиришга оид тавсияларни тақдим этишди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ушбу соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш бўйича келгусидаги ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!