Хусусий шифохоналардаги ўринлар сони қанча?

Хусусий шифохоналардаги ўринлар сони қанча?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига кичик тадбиркорлик (бизнес) субъекти сифатида фаолият юритаётган шифохона муассасаларидаги ўринлар сони 35,9 мингтани ташкил этган.

2019 йилга нисбатан ўринлар сони 17,2 мингтага ошган.

Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъекти сифатида фаолият юритаётган шифохона муассасаларида ўринлар сони:

2019 йил – 18,7 минг ўрин;

2020 йил – 30,1 минг ўрин;

2021 йил – 31,4 минг ўрин;

2022 йил – 32,9 минг ўрин;

2023 йил – 35,9 минг ўрин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!