Хонанда Севара қўшхотинлик ҳақида қандай фикрда? (видео)

Хонанда Севара қўшхотинлик ҳақида қандай фикрда? (видео)

Хонанда Севара Назархон Россия телеканалларидан бирига берган интервьюсида оилавий ҳаёт ва ўзаро муносабатлар ҳақидаги саволга жавоб берди. 

Москва24 каналининг "Правда24" дастурида чиқиш қилган Севара дастур бошловчисининг "Қўшхотинлик ҳолати юртингизда учрайдими? Бу ҳолатга сиз қандай қарайсиз?" деган саволига жавоб берди.

- Шахсан мен буни нотўғри деб ҳисоблайман. Чунки, менимча инсон битта инсон билан яшаши керак. Агар у билан муаммолари бўлса, марҳамат, ажрашсин в бошқаси билан яшасин. Мен бироз замонавий фикрлайман. Чунки болаликдан шундай тарбия кўрганмиз. Боғчада еврогуруҳга борганман, кейин рус мактабда таҳсил олдим. Оилада ҳам рус ва ўзбек тилида гаплашганмиз, - дейди хонанда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!