Хитойдан эвакуация қилинган украиналикларнинг автобуслари тошбўрон қилинди

Хитойдан эвакуация қилинган украиналикларнинг автобуслари тошбўрон қилинди

Украинада Хитойнинг Ухань шаҳридан эвакуация қилиниб, карантин учун олиб кетилаётган украиналикларнинг автобуслари маҳаллий аҳоли томонидан тошбўронга учради, деб хабар берадиUnian.

Агентлик маълумотларига кўра, маҳаллий аҳоли эвакуация қилинганларнинг Миллий гвардия санаториясига жойлаштирилишига қарши норозилик билдирган. Новие Санжари қишлоғи аҳолиси автобуслар ҳаракатини чеклаб, уларга қарата тош ота бошлаган.

Полиция норозилик намойиши иштирокчиларини тарқатиб юбориб, тош отганларни қўлга олган. Бундан ташқари, ўртада жанжал келиб чиққани айтилмоқда.

20 февраль куни Харьковга ичида 65 нафар Украина фуқароси бўлган самолёт келиб қўнди. Улар COVID-2019 коронавирусининг ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясидан эвакуация қилинган. Улар Миллий гвардияга қарашли Полтава вилоятининг Новие Санжари посёлкасининг яқинидаги санаторияга жойлаштирилиши керак бўлган. Қишлоқ аҳолиси бунга қарши норозилик билдириб, трассани ёпиб қўйган. Шунга қарамай, еттита автобус санаторияга келишга муваффақ бўлган.

Украина президенти Владимир Зеленский маҳаллий аҳолининг ушбу хатти-ҳаракатига муносабат билдириб, Хитойдан эвакуация қилинган фуқароларда коронавирус аниқланмагани сабаб, улар ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!