Хитойда юзлаб йилларга етадиган нефть-газ кони аниқланди

Хитойда юзлаб йилларга етадиган нефть-газ кони аниқланди

Хитойнинг миллий нефть-газ денгиз корпорацияси (CNOOC) Хитойнинг шимоли-шарқидаги Бохай кўрфазидаги конда улкан ҳажмдаги нефть ва газ захиралари аниқланганини эълон қилди. Бу ҳақда China Daily нашри маълум қилди.

Конда аниқланган табиий газ захиралари 100 млрд кубметрдан кўпроқни ташкил қилади. Бу кон минтақада охирги ярим аср ичида аниқланган энг катта кондир. Миллионлаб одамлар бу ердан олинувчи газдан юзлаб йиллар давомида фойдаланишлари мумкин , деб ёзган нашр.

Бохай кўрфази Хитойдаги нефтга бой энг йирик ҳудуд ҳисобланади. Бу ерда ҳар йили мамлакатдаги нефтнинг 40 фоизи олинади. Кўрфаз Пекиндан 100 кмдан сал кўпроқ масофада жойлашган.

Кон ўзлаштирилгач, газ қувури ёрдамида бу ҳавзани маҳаллий бозор билан боғлаш имкони пайдо бўлади. Бу эса мамлакатнинг шимолий ҳудудларини қишки вақт газ билан таъминлаш муаммосини ҳал қилишда ёрдам беради.

Хитой топилган нефть захиралари бўйича дунёда 13-ўринни эгаллайди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!