Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар ва савдо комплексларини замонавий ёндашувлар асосида тартибга келтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасида Солиқ қўмитаси томонидан бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат ва мониторинг қилиш учун E-bozor электрон автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий қилиш мўлжалланмоқда.
Бозорлар ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иштироки мажбурий экани билан боғлиқ талабни бекор қилган ҳолда уларни босқичма-босқич хусусийлаштириш кўзда тутилган.
Шунингдек, давлат муассасаси ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг бозорлар ва савдо комплекслари устав капиталидаги акция пакетларини (улушларини) кейинчалик яхлит пакет сифатида оммавий савдолар орқали сотиш ёки самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказиш режалаштирилган.
Қуйидагилар тасдиқланади:
ҳудудларда жойлашган бозорлар ва савдо комплексларини замонавий ёндашувлар асосида тартибга келтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилигида бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини ўрганиш ва таклифларни тайёрлаш бўйича тузиладиган ишчи гуруҳ намунавий таркиби;
ҳудудларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларида ташкил этиладиган янги деҳқон бозорлари, мавжуд бозорлар ва савдо комплекслари, шунингдек уларнинг филиаллари негизида ташкил этиладиган «эко-бозорлар» ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларида ташкил этиладиган йирик савдо-кўнгилочар марказлари рўйхатлари;
дастлабки босқичда устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) замонавий кўринишга келтириш шарти билан белгиланган тартибда сотиладиган 26 та бозор ва савдо комплекслари рўйхати.
Ишчи гуруҳ томонидан хатлов натижаларига кўра, ҳар бир бозорлар ва савдо комплекслари кесимида уларнинг кейинги фаолиятини самарали ташкил этиш, хусусийлаштириш, шу жумладан хусусий секторга ўтказиш шартлари ва механизмлари, шунингдек, давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш кўзда тутилган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.