Мбаппенинг "Реал"да оладиган пули тахминан икки бараварга ошади, сабаби...

Мбаппенинг "Реал"да оладиган пули тахминан икки бараварга ошади, сабаби...

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансфер ойнасида француз клубини тарк этади.

AS хабарига кўра, Мбаппе "Реал"га ўтиш учун маошини камайтиришга рози бўлган. Футболчи "Лос-Бланкос" лагерида тахминан 15 миллион евро маош олади. Бундан ташқари, Мбаппе имидж ҳуқуқининг 80 фоизини ўзида қолдиради, бунинг натижасида унинг даромади деярли икки баравар ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Килиан “Реал” билан 2029 йилгача шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!