Шаҳрисабзда ИҲТ давлатларининг биринчи халқаро этно-спорт ўйинлари бўлиб ўтди

Шаҳрисабзда ИҲТ давлатларининг биринчи халқаро этно-спорт ўйинлари бўлиб ўтди

26 апрел куни “Оқ Сарой” мажмуаси ҳудудида “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти давлатларининг биринчи халқаро этно-спорт ўйинлари” бўлиб ўтди.

Фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусрав Нозири, шунингдек, ИҲТга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари ва юқори мартабали меҳмонлари иштирок этдилар.
Этноспорт – анъанавий ўйинлар ва мамлакатнинг бой меросини сақлашга ёрдам берадиган, туризм ва спортни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган спорт тадбири.

Фестивал этноспорт ўйинлари иштирокчиларининг фахрий юриши билан бошланди.

Спорт мусобақаларида Покистон, Эрон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан ташриф буюрган хорижий меҳмонлар иштирок этдилар.
Иштирокчилар камондан отиш, белбоғли кураш, мас-рестлинг, отда кураш, тош кўтариш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Ёш полвонларнинг кўргазмали чиқишлари йиғилган томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!