Фаластин хайрия ташкилотларига юзлаб миллион доллар хайрия қилган Робин Гуд тахаллусидаги хакер ҳақида биласизми?

Фаластин хайрия ташкилотларига юзлаб миллион доллар хайрия қилган Робин Гуд тахаллусидаги хакер ҳақида биласизми?

Жамият марҳум Кевин Митник каби машҳур хакерлар ҳақида маълумотларга тўла, бироқ кўпчилик Робин Гуд деб ҳисоблайдиган ва AҚШда жуда машҳур бўлган жазоирлик хакер Хамза Бенделладж ҳақида кам одам билади.

Ҳамза Aфрика ва Фаластин хайрия ташкилотларига юзлаб миллион доллар хайрия қилган.

Бироқ, бу афсонани тасдиқловчи ҳеч қандай далил йўқ. Ҳамзанинг ўзи хам судда бундай кўрсатма бермаган, чунки бу нафақат ўзини, балки хайрия жамғармаларини ҳам хавф остига қўйиши мумкин эди.

Ҳамза Бенделладж Қўшма Штатлардаги энг кўп қидирилаётган кибержиноятчилардан бири ва ФҚБнинг энг кўп қидирилаётган хакерлари ўнталигига киритилган. У 2013 йилнинг 7 январида Бангкокда, Малайзия ва Миср ўртасидаги транзит рейси вақтида аэропортда тўхтаганида ушланган.

2015 йил 25 июнь куни Ҳамза Бенделладж ўз айбига иқрор бўлган ва 15 йилга озодликдан маҳрум этилган. (https://tproger.ru/articles/hamza-bendelladzh-haker-kotorogo-nazyvayut-robinom-gudom)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!