Хитойда 6 ёшли бола 23-қаватдан тушиб кетиб, тирик қолди

Хитойда 6 ёшли бола 23-қаватдан тушиб кетиб, тирик қолди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўт ўчирувчилар 23-қаватдан ҳаво шахтасига тушиб кетган болани қутқарди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Воқеа 20 май куни содир бўлган. 6 ёшли болакай қўшнисининг уйида ўйнаётган эди. Уйда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди, шунинг учун қурувчилар иккита балкон ўртасидаги бетон плитани ёғоч тахтага алмаштирган. Бола уни босган ва ҳаво шахтасига қулаб кетган.

Болакай кондиционерни устига тушгани учун зарбани кучи камроқ бўлган. У тирик қолган. Ханчжоу ўт ўчирувчиларига воқеа зудлик билан хабар қилинган ва улар воқеа жойига етиб келган. Қутқарувчилар болага альпинистларнинг махсус кийимини кийдирган, уни овутган ва юқорига чиқишига ёрдам берган. Шахтадан чиқиб кетиш операцияси 6 дақиқа давом этган. Сўнг бола касалхонага олиб кетилган.

Унинг елкаси ва қўли енгил жароҳатланган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!