Хитой ва Тожикистон Тожикистон ҳудудида Хитой ҳарбий базаси қурилишини расман инкор этишда давом этмоқда, бироқ...

Хитой ва Тожикистон Тожикистон ҳудудида Хитой ҳарбий базаси қурилишини расман инкор этишда давом этмоқда, бироқ...

Хитой ва Тожикистон Тожикистон ҳудудида Хитой ҳарбий базаси қурилиши фактини расман инкор этишда давом этмоқда, бироқ Хитой ҳақиқатдан ҳам бу мамлакатдаги ҳарбий иштирокини сезиларли даражада оширмоқда, деб ёзади The Jamestown Foundation.

Хитой Тожикистонда аллақачон ҳарбий объектларга эга. Тахминан ўн йил олдин бу мамлакатда Ғарб коалициясининг Афғонистондаги ҳаракатларини кузатувчи Хитой кузатувчи радиостанцияси пайдо бўлган эди. Бундан ташқари, Хитойнинг Тожикистоннинг нотинч ҳудуди ҳисобланган Тоғли Бадахшон вилоятида яна бир иншооти бор эди. Расмий равишда иккала объект ҳам Тожикистон ҳукумати назорати остида, лекин аслида улар Хитойга тегишли. Пекин Тожикистондаги ҳарбий объектлари мавжудлигини учта сабабга кўра расман тан олмайди:

◼️ маҳаллий - Тожикистон элитаси ва аҳолисининг салбий муносабатини келтириб чиқармаслик учун;

◼️ минтақавий – Марказий Осиёда транзит ва транспорт йўлакларини ривожлантириш режаларига путур етказиши мумкин бўлган Хитойга қарши кайфиятни қўзғатмаслик учун;

◼️ халқаро - Россияни ғазаблантирмаслик ва Ғарб давлатларининг эътиборини уларнинг ҳаракатларига жалб қилмаслик учун.

Аммо ҳамкорлик давом этмоқда. Хитой Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига Хитойнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш учун ПМCларни юбормоқда, зарурат туғилганда қўшинларни тезкорлик билан олиб ўтиш учун Тожикистон чегараси яқинида 30 та аэродром қурмоқда ва тожик ҳарбийлари билан қўшма машғулотлар сонини кўпайтирмоқда.

Буларнинг барчаси Хитойнинг Тожикистондаги ва, эҳтимол, бутун Марказий Осиёдаги ҳарбий таъсирининг ҳақиқий кўламини ҳалигача тушунмаган Ғарб давлатлари учун хавфли вазият яратади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!