Мисрда поезд тўқнашуви оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 50 га яқин киши жароҳатланди

Мисрда поезд тўқнашуви оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 50 га яқин киши жароҳатланди

Миср шимолидаги Шаркияк вилоятининг Заказик шаҳрида икки йўловчи поездининг тўқнашиши оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, 49 киши яраланди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Департаментнинг қўшимча қилишича, 44 жабрланувчининг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

«Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилди, қутқарув ишлари давом этмоқда», - дея маълум қилди Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!