Трамп гаитиликларни АҚШдан чиқариб юборишга ваъда берди

Трамп гаитиликларни АҚШдан чиқариб юборишга ваъда берди

АҚШнинг собиқ президенти, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп Огаё штатининг Спрингфилд шаҳридан гаитиликларни оммавий депортация қилишни ташкил этишга ваъда берди.

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Трамп бу мавзуни АҚШ президентлигига номзод Камала Харрис билан дебатда кўтарди.

«Спрингфилдда гаитиликлар итларни, мушукларни ейишади. У ерда яшовчи одамларнинг уй ҳайвонларини ейишади», деди у. Кейинчалик, матбуот анжумани чоғида Трамп Спрингфилддан гаитиликларни оммавий депортация қилишни ваъда қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!