Хитой Россияни узоқ масофага учувчи самолётлар лойиҳасидан чиқариб ташлади

Хитой Россияни узоқ масофага учувчи самолётлар лойиҳасидан чиқариб ташлади

Хитой томони Россияни узоқ масофага учувчи самолётлар лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этишдан тўхтатди, деб хабар берди аноним манба. У дастлаб CR-929 деб номланган ва ҳарфлар лойиҳада иштирок этаётган иккала давлатни ҳам билдирган. Эндиликда С-929 номи, яъни Россияни билдирувчи ҳарф йўқолди, деб ёзади «Коммерсант». Гарчи ХХР ва Россия Федерацияси расмийлари бу борада баёнот бермаган бўлсалар ҳам.

Фарнборо ярмаркасидаги СОМАС стендида самолёт модели тақдим этилди ва у ерда Россия ҳақида тилга олинмаган.

Дастлабки режага кўра, самолётни Россия ишлаб чиқиши, Хитой эса уни ишлаб чиқариши керак эди. Ғарб Украинага қилинган ҳужум туфайли Россия Федерациясига қарши санкциялар киритганидан сўнг, Хитой Россия билан ҳамкорликдан воз кечиши табиий эди, дейди экспертлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!