Ширин шаҳар ҳокими Ниёз Хазратқулов мактабларда таълим сифатини ошириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришга доир бир қатор қарорларни имзолади.
Жумладан, ҳоким қарори билан йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган 10-11 синф ўқувчилари учун «Ҳоким стипендияси» таъсис этилди. Низомга кўра, танлов ғолиблари 3 та ўринда аниқланади. 1-ўрин учун 1,5 млн сўм, 2-ўрин учун 1 млн сўм, 3-ўрин учун 500 минг сўм миқдоридаги бир марталик стипендия тўлаб берилади.
Шунингдек, шаҳар мактабларида телефондан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида «Телефонсиз мактаб» тизими татбиқ килинмоқда. Лойиҳани фаол қўллаб-қувватлаган 2 та мактаб 5 млн сўм пул мукофоти ҳамда китоблар тўплами билан тақдирланади.
Ҳокимнинг яна бир қарорига кўра, хорижий тилларни билиш бўйича B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган ёшларни 500 минг сўм, шунингдек, C1 даражадаги сертификатга эга ёшларни 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш кўзда тутилган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.