Хитой Африкага 50 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам беради

Хитой Африкага 50 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам беради

4-6 сентябрь кунлари Пекинда 2024 йилги Хитой-Африка ҳамкорлик форуми (FOCAC) саммити бўлиб ўтмоқда.

5 сентябрь куни саммитнинг очилиш маросимида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин иштирок этди.

Си Цзиньпин очилиш нутқида Хитой дипломатик алоқада бўлган барча Африка давлатлари билан икки томонлама муносабатларни стратегик муносабатлар даражасига кўтарганини маълум қилди.

Си Цзиньпин шунингдек, яқин уч йилда Хитой Африка давлатлари билан ўн йўналишда ҳамкорлик қилишини айтди.

Бу ҳамкорлик иқтисодиёт, савдо, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт саломатлиги ва хавфсизлик соҳаларини қамраб олади.

Бунга Африкага 1 миллиард юанлик шошилинч озиқ-овқат ёрдами ва Африка мамлакатларига 6000 ҳарбий хизматчи ва 1000 полициячини тайёрлашга ёрдам бериш киради.

Си Цзиньпин бу режани “Ҳамкорликнинг ўнта ҳаракати” деб атайди.

“Ҳамкорликнинг ўнта ҳаракати”ни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида Хитой ҳукумати Хитой ва Африка ўртасидаги турли соҳалардаги амалий ҳамкорликни қатъий қўллаб-қувватлашга тайёр”, - деди Си Цзиньпин.

Хабар берганимиздек, ушбу саммит давомида Хитой ва Африканинг 53 давлати биргаликда “Янги даврда умумий келажакка эга Хитой-Африка ҳамжамиятини биргаликда қуриш тўғрисида Пекин декларацияси” ва “Хитой-Африка ҳамкорлик форуми – Пекин ҳаракат режасини ( 2025-2027) қабул қилинди.

Хитой-Африка ҳамкорлик форуми 2000 йилда ташкил этилган. Унга аъзо давлатлар қаторига Хитой, Хитой билан дипломатик алоқада бўлган 53 Африка давлати ва Африка Иттифоқи Комиссияси жами 55 аъзо киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!