ОАВ: «Моссад» «Ҳизбуллоҳ» пейжерларига портловчи моддалар ўрнатган

ОАВ: «Моссад» «Ҳизбуллоҳ» пейжерларига портловчи моддалар ўрнатган

Reuters манбаларига кўра, пейжерлар «ишлаб чиқариш вақтида» ўзгартирилган. Исроилнинг «Моссад» разведка хизмати 17 сентябр куни пейжер портлашларидан бир неча ой олдин Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати томонидан буюртма қилинган Тайванда ишлаб чиқарилган 5000 пейжерга оз миқдорда портловчи моддалар ўрнатган. Бу ҳақда Reuters 18 сентябр, чоршанба куни Ливан хавфсизлик хизматидаги юқори мартабали манба ва бошқа суҳбатдошига таяниб хабар берди. Ҳаракат Тайваннинг Gold Apollo компаниясига пейжерларга буюртма берди. Бир қанча манбаларга кўра, ускуна Ливанга баҳорда олиб келинган.

Sky News Arabia манбаларига кўра, пейжерларда детонатор қопқоқларини жиҳозлаш учун ишлатиладиган азот кислотаси эфирини ўз ичига олган портловчи модда ҳисобланувчи пентаэритриттетранитрат бўлган. Портлаш «Моссад» аккумуляторларнинг ҳароратини оширганда содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!