Шовотда 33 ёшли эркак эҳсон қутисидаги пулларни ўғирлаётганда қўлга тушди

Шовотда 33 ёшли эркак эҳсон қутисидаги пулларни ўғирлаётганда қўлга тушди

Жорий йилнинг 25 сентябр куни эрталаб соат 06:15 ларда, Шовот тумани Бешмерган маҳалласида жойлашган “Юсуф Ҳамадоний” зиёратгоҳида хизмат олиб бораётган қўриқлаш ходими, ушбу ҳолатга гувоҳ бўлади ва зудлик билан қўлга олган.

Шовот тумани қўриқлаш бўлими тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан ҳолат ўрганилиб, ушбу шахс Гурлан туманида яшовчи 33 ёшли М.М. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!