Мьянмадаги тошқин қурбонлари сони 226 нафарга етди

Мьянмадаги тошқин қурбонлари сони 226 нафарга етди

Мьянмада "Яги" тўфони сабаб бўлган сув тошқини қурбонлари сони 226 нафарга етди.

Бу ҳақда Eleven медиа гуруҳи маълум қилди.

Расмийларга кўра, 77 киши бедарак йўқолган. Мамлакатнинг марказий қисми, шунингдек, шарқий ва шимоли-шарқида жойлашган жами 56 та аҳоли пункти сув остида қолган.

Табиий офат натижасида 320 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган. Қутқарув хизматлари бедарак йўқолганларни қидиришда давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!