АҚШ Нигердан қўшинларини олиб чиқишни якунлади

АҚШ Нигердан қўшинларини олиб чиқишни якунлади

АҚШ Нигердан ўз қўшинларини олиб чиқишни якунлади . Бу ҳақда АҚШнинг Африкадаги қўмондонлиги сайтидаги баёнотда айтилади .

« АҚШ Мудофаа вазирлиги ва Нигер Республикаси Мудофаа вазирлиги Нигердан АҚШ ҳарбийлари ва техникасини олиб чиқиб кетиш якунланганини эълон қилди», — дейилади қўмондонлик хабарида.

Қайд этилишича, АҚШ ва Нигер ҳарбийлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик ва алоқа қўшинларнинг «хавфсиз, тартибли ва масъулиятли» олиб чиқилишини таъминлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!