Путин Россия қуролли кучлари сонини 2 миллион 389 минг кишига етказди

Путин Россия қуролли кучлари сонини 2 миллион 389 минг кишига етказди

Россия президенти Владимир ПутинҚуролли Кучлар штат даражасини 2 миллион 389 минг кишига ошириш ҳақидаги фармонни имзолади . Улар орасида 1,5 миллион ҳарбий хизматчи бор. Фармон 2024 йил 1 декабрдан кучга киради.

Ҳарбий хизматчилар сони 180 минг кишига ошди.

Охирги марта президент 2023 йил декабрида армия сонини 170 минг кишига ошириб, 2 миллион 209 минг нафарга етказган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Россия Қуролли Кучларида иккита армия ва 50 та янги тузилма тузилган. Путиннинг айтишича, ўтган йил охирида армияга қурол етказиб бериш 2022 йилга нисбатан уч баробарга ошган. У қуролли кучларни мустаҳкамлаш давом этишига ваъда берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!