Трамп: "Хитой ва Россия АҚШнинг душмани эмас"

Трамп: "Хитой ва Россия АҚШнинг душмани эмас"

Американинг собиқ етакчиси, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп Россия ва Хитойни АҚШнинг душмани деб ҳисобламаслигини айтди.

Республикачи ўз фикрини блогер Фарок Сармад билан Х ижтимоий тармоғида эфирга узатилган интервьюсида айтиб ўтган.

"Ташқи кучлар бор, улар орасида душманлар ҳам бор. Сиз уларни Россия, Хитой ва бошқалар дейсиз. Улар душманми ёки йўқми, билмайман. Менимча, биз Хитой билан жуда яхши тил топишамиз. Россия билан жуда яхши алоқадамиз” - деди Трамп.

Трамп сайловда ғалаба қозонса, Украинадаги можарони 20 январда бўлиб ўтадиган инаугурациядан олдин ҳам ҳал этиш ниятида эканини яна бир бор таъкидлади.

"Мен Овал кабинетга киришимдан олдин бу содир бўлишини хоҳлайман. Мен президентликка сайланганимда бу содир бўлишини хоҳлайман, чунки зиддиятни ҳал қилиш керак", - деди республикачи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!