"Vokswagen” хатланган заҳоти, тадбиркорнинг пули қайтарилди

"Vokswagen” хатланган заҳоти, тадбиркорнинг пули қайтарилди

Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг ижро варақасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28 (Жиноят иштирокчиларининг турлари), 189-моддаси (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми ва бошқа моддалари билан судланган А.С., Т.С., ва Ч.С.ларга оиджиноят иши бўйича, “Egois Ast” МЧЖ фойдасига Яккабоғ туманидаги фермер хўжалиги ҳисобидан 37 млн. 213 минг сўм пуб маблағларини қайтариб ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари давомида, қарздорлар огоҳлантирилиб, уларга мазкур пул маблағларини қайтариб тўлашлик учун ихтиёрий муддат берилган.

Бироқ, бир неча маротаба ҳуқуқий тушунтириш берилишига қарамасдан, қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаган.

Шу сабабли, жорий йилнинг 6-сентябрь куни бўлим давлат ижрочилари томонидан фермер хўжаликка тегишли “Vokswagen” русумли автотранспорт воситаси хатлаб олинган.

4 ой давомида тўланмаган қарздорлик шу куннинг ўзида бартараф этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!