Венгриянинг етакчи савдо тармоғи Ўзбекистон маҳсулотларини импорт қилиш имкониятларини ўрганишга тайёр

Венгриянинг етакчи савдо тармоғи Ўзбекистон маҳсулотларини импорт қилиш имкониятларини ўрганишга тайёр

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг "Aldi" компанияси бошқаруви директори Бернард Хайдер билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Музокаралар чоғида Венгрия томонига Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти, маҳаллий корхоналарнинг тижорат таклифлари тақдим этилди.

Венгрия вакили Ўзбекистондан маҳсулот олиб киришга қизиқиш билдирди ва мамлакатимизнинг экспорт қилувчи корхоналари билан яқин алоқалар ўрнатишга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашув якунида Венгрия бозорига ўзбек маҳсулотларини импорт қилиш бўйича нархлар ва талабларни чуқур таҳлил қилиш, шунингдек, мамлакатимиздан дуккакли экинларни экспорт қилиш имкониятларини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.

Германияда ака-ука Карл ва Теодор Альбрехт томонидан 1946 йилда асос солинган "Aldi" компанияси дунёдаги етакчи улгуржи савдо тармоқларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда "Aldi" 20 та мамлакатда 10 мингдан ортиқ дўконларга эгалик қилади. Мазкур компаниянинг Будапештдаги биринчи дўкони 2008 йилда очилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!