Вазирлик ва идоралар Янги Тошкентга кўчирилади
Бу – “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш (раиси – бош вазир) республика ижро этувчи ҳокимият органларини Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчириш, уларнинг маъмурий биноларидан самарали фойдаланиш ва уларни сотишдан тушадиган маблағларни ушбу ҳудудда маъмурий биноларни барпо этишга йўналтириш юзасидан 3 ой ичида таклиф киритиши лозим.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).