«Ўзбекконцерт»га янги директор тайинланди

«Ўзбекконцерт»га янги директор тайинланди

Даврон Шералиев «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» матбуот хизмати хабар берди.

Бугунга қадар муассаса директори вазифасида фаолият олиб борган Жамолиддин Узоқов лавозимидан озод этилган. У 2021 йилнинг майидан буён ушбу лавозимда эди.

Даврон Шералиев тайинловга қадар Ўзбекистон давлат филармонияси бош директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!