Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг тезюрар поездлари пайдо бўлади

Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг тезюрар поездлари пайдо бўлади

Ўзбекистонга тезюрар поездлар етказиб бериш бўйича Жанубий Кореянинг поездлар ишлаб чиқарувчи Hyundai Rotem Co. компанияси билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.

Қиймати 195,7 миллион АҚШ доллари бўлган келишувга кўра, Hyundai Rotem «Ўзбекистон темир йўллари» корпорациясига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари билан бирга жами 42 та вагондан иборат олтита тезюрар поездни етказиб беради.

Шунингдек, Корея темир йўллари корпорацияси «Ўзбекистон темир йўллари» корпорацияси билан икки томонлама темир йўл ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида эксплуатация, техник хизмат кўрсатиш, технология алмашинуви ва ходимларни ўқитишга қаратилган ўзаро англашув меморандуми ҳам имзолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!