Ўзбекистонда 2021 йил якунигача 10та электр станция ишга туширилади

Ўзбекистонда 2021 йил якунигача 10та электр станция ишга туширилади

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, айни пайтда Тошкент, Бухоро, Хоразм, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида электр станциялари қурилмоқда.

Улар ишга тушгач, Ўзбекистон энергетика тизимининг умумий қуввати 16 минг мегаваттга яқинлашади ва 2016 йилга нисбатан 52 фоизга ошади.

2025 йилгача эса бу кўрсаткич 25 600 мегаваттгача, 2030 йилга қадар 29 200 мегаваттгача оширилиши режалаштирилган. Яъни 10 йил давомида умумий қувватни қарийб икки баробарга ошириш кўзда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!