Ўзбек ва қирғиз театри ҳамкорлик қилади

Ўзбек ва қирғиз театри ҳамкорлик қилади

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Т.Ажибаев номидаги Олой мусиқали-драматик театри ҳамда Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Қирғиз театри раҳбари Алимкул Исаков ҳамда Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри директори Зулфия Ҳамроева мазкур меморандумни имзолади.

Ушбу меморандумга кўра, икки театр ўртасида маҳорат дарслари, форум ва фестиваллар ташкил этиш, ижодкорлар учун тажриба алмашиш, стажировкалар ва кўплаб янги лойиҳалар яратиш режалаштирилган.

-Апрель ойида Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилган “XXI asr bolalari” халқаро болалар театрлари ва IT театр фестивалида Россия, Кипр, Озарбайжон, Беларусь каби давлатлар театрлари билан халқаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланган эди. Бу сафар қирғиз қардошларимиз бизни ўз театрларига таклиф этишди. Ўзаро ҳамкорлигимиз улкан натижалар беради. Қолаверса, ўзбек миллий театр саҳналарида ҳам Чингиз Айтматов ижодидан саҳна асарлари кўп яратилган,-деди Зулфия Ҳамроева.

Учрашув доирасида Т.Ажибаев номидаги Олой мусиқали драматик театри томонидан атоқли қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов асари асосида саҳналаштирилган «Соҳил ёқалаб чопаётган олапар» спектакли намойиш этилди.

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида постановкачи режиссёр Шуҳрат Иброҳимов томонидан Чингиз Айтматовнинг “Биринчи муаллим” спектакли саҳналаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!