UzAuto Motors кеча Фарғонада содир бўлган ЙТҲ юзасидан муносабат билдирди

UzAuto Motors кеча Фарғонада содир бўлган ЙТҲ юзасидан муносабат билдирди

Кеча телеграм каналларда UzAuto Motorsнинг Хоразм филиали томонидан ишлаб чиқарилган Chevrolet Damas автомобиллари ортилган автотрейлер иштирокидаги ЙТҲ содир этилган видео тарқалди.


Трейлердаги автомобиллар Фарғона вилоятидаги дилерлик марказига етказиб берилиши керак эди. Трейлер А-373 Тошкент-Ўш йўлининг Фарғона вилояти Учкўприк тумани Меҳнатобод посёлкаси ҳудудида ҳаракатланиб кетаётганда, орқадан ҳаракатланиб келган МАН русумли юк машинаси (самосвал) йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан, оралиқ масофани сақламаслиги оқибатида орқа томондан келиб урилган. Натижада трейлерга ортилган 9 та Дамас автомобилларидан 5 таси техник шикастланган.

Айни пайтда, Фарғона вилояти Учкўприк тумани Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассислар иштирокида дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тергов натижаларига кўра, ғишт ортилган юк машинасининг ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолган ҳамда назоратни йўқотиб йўл транспорт ҳодисасини (ЙТҲ) содир этган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юз берган ҳодиса натижасида ҳеч кимга зарар етмаган. Автотрейлер ҳайдовчиси жабрланмаган. Барча ташилган автомобиллар суғурталанган бўлиб, етказилган зарар суғурта компанияси ҳисобидан қопланади. Йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишлари ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз. Бу билан нафақат ўзингиз, балки атрофингиздагиларнинг хавфсизлигини ҳам таъминлаган бўласиз!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (6 )

    Abdufattoh
    Kimdur qilingan damas minarkanda endi🤦‍♂
    Obsesion
    Sug'irta qiberuvradi kimdur salondan kaltay yegan moshina ovottida endi
    Abdufattoh
    Xaa tògri
    Lazizjon
    O'sha svetafor sekundomeri xato ishlar edi. Chiroqlarni o'chib yonishi noto'g'ri mutonosiblikda ishlar edi. Shaxsan o'zim bir necha marta guvoxi bo'lganman. Lekin bugun qaytayotganimda ustomonlik bilan to'g'rilab qo'yilganini ko'rdim. Sabab o'sha bo'lishi mumkin... Tag'in bilmadim.
    Shuhrat
    Халк,ни к,аргиши теккан, манимммча
    kamol
    egan moshina kimgadur jek poti bilan chiqadi 😅