Украинада «военкомат» ходимларига хавф туғилганда ўлдиришга рухсат берилди

Украинада «военкомат» ходимларига хавф туғилганда ўлдиришга рухсат берилди

Украинанинг Волин вилоятидаги ҳудудий рўйхатга олиш марказларининг ходимларига, агар ҳаёт учун хавфли воқеа содир бўлса, ўлдириш учун ўқ узишга рухсат берилди. Бу ҳақда вилоят рўйхатга олиш маркази ўзининг Телеграм-каналида ёзди.

Ташкилот, шунингдек, рўйхатга олиш маркази нозик объект эканлигини қўшимча қилди ва «ҳазиллар тугади ва энди ҳамма нарса қонун бўйича бўлади» деб огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, 27 август куни номаълум шахслар Лутск шаҳридаги марказ қўриқлаш постида ўқ узган – бир ҳарбий хизматчи яраланган. Ҳужумчилар қочишга муваффақ бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!