Украинада ҳарбий ҳолат яна узайтирилди

Украинада ҳарбий ҳолат яна узайтирилди

Украина Олий Радаси мамлакатда ҳарбий ҳолатни 90 кунга, яъни 2022 йил 23 августгача узайтирди. Бу ҳақда Парламентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўилшича, қарорга 320 нафар депутат ёқлаб овоз берган. Шунингдек, мамлакатдаги умумий сафарбарлик муддати ҳам уч ойга узайтирилган. Бу қарорга 315 киши ёқлаб овоз берган.

Бундан ташқари, Парламент йиғилишида Польша президенти Анжей Дуда нутқ сўзлаган. Шундан сўнг Украина президенти Владимир Зеленский Польша фуқаролари учун Украинада алоҳида ҳуқуқий мақом бериш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентга киритилганини маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!