Украина ва Россия армиялари жангларда танклардан камроқ фойдаланишни бошладилар

Украина ва Россия армиялари жангларда танклардан камроқ фойдаланишни бошладилар

Украина ва Россия армиялари жангларда танклардан камроқ фойдаланишни бошладилар. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, иккала томон ҳам танклардан камроқ фойдаланишни бошлаган, сабаби уларга арзон дронлар ҳам шикастлаши мумкин

Маълумотларга кўра, дронлар Украинага берилган 31 та М1А1 Abrams танкидан 6 тасини, Германиянинг 18 та Leopard-2 танкидан 12 тасини йўқ қилган ёки шикастлаган.

"Ҳозир танклар камроқ ва жуда эҳтиёткорлик билан қўлланилмоқда, чунки жанг майдонида дронлардан яшириниш деярли мумкин эмас. Айни пайтда танклар ёпиқ позициялардан ўқ узиб, тезда орқага чекинмоқда", дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!