Украина ва Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар 25 июн куни бошланади

Украина ва Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар 25 июн куни бошланади

Элчилар Украина ва Молдова ўртасидаги аъзолик бўйича музокаралар асосини принципиал жиҳатдан маъқулладилар. Белгия 25 июн куни ҳукуматлараро биринчи конференцияларини чақиради, дея маълум қилди Белгиянинг Европа Иттифоқи кенгаши раислиги.

Аввалроқ Еврокомиссия музокараларни бошлаш бўйича барча талаблар бажарилганини маълум қилган эди. Бироқ, музокаралар қанча давом этиши номаълум, деб ёзади Bild нашри.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!