Украина Қуролли Кучлари янги механизациялашган бригадаларни тузмоқда. Бу нимадан далолат?

Украина Қуролли Кучлари янги механизациялашган бригадаларни тузмоқда. Бу нимадан далолат?

Украина Қуролли Кучлари янги механизациялашган бригадаларни тузмоқда ва бу Киев Россия билан кенг кўламли уруш яқин келажакда тугашини кутмаётганлигини кўрсатади — Forbes.

Мақолада таъкидланишича, янги бригадаларни тузиш икки нарсага боғлиқ: муваффақиятли сафарбарлик ва хорижий ёрдам. Militaryland таҳлилчиларининг фикрига кўра, эндиликда барча янги механизациялашган бригадалар хорижий мамлакатларда ўқитилади ва уларнинг кўплаб ёлланган аъзолари ушбу мамлакатларда яшовчи украиналиклар орасидан жалб қилинади.

"Украина армиядаги йўқотишларнинг ўрнини қоплаш учун етарлича қўшинни сафарбар қилиши, шунингдек, янги бригадалар ва уларга керак бўладиган ҳар қандай ёрдам бўлинмалари учун қўшинларни тайёрлаши керак" , дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!