Украина президенти Россиянинг Курск вилоятидаги операциядан кўзланган мақсадни тушунтирди

 Украина президенти Россиянинг Курск вилоятидаги операциядан кўзланган мақсадни тушунтирди

Зеленскийнинг сўзларига кўра, ушбу ҳарбий амалиётнинг вазифаларидан бири профилактик зарба бериш ҳисобланади.

"Курск вилоятига ҳужум операцияси Украинанинг ҳарбий бўлинмаларини қуршовга тушиб қолишини ва Суми шаҳрини босиб олинишини олдини олишга қаратилгандир. Ушбу ҳарбий ҳаракат Россия жамиятига Путин учун Украинанинг ҳудудларини босиб олиш ёки ўз аҳолисини ҳимоя қилишдан қайси бири муҳимроқ эканини кўрсатди", — дея таъкидлади Украина етакчиси.

Шу билан бирга, Зеленский Курск вилоятига ҳужумдан мақсад Россия билан музокараларда Киевнинг позициясини мустаҳкамлаш эканлиги ҳақидаги тахминларни ҳам рад этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!