Туркияда Ўзбекистон фуқароси зинадан йиқилиб вафот этди
Апрел ойи ўрталарида Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқароси вафот этди, деб хабар бермоқда мамлакатнинг Истанбулдаги бош консулхонаси.
Самарқандлик фуқаро Р.К. (1971-йилда туғилган) Султанбейли туманида вақтинча яшаб, иш фаолиятида бўлган. У иш жойида зинадан йиқилиб тушиб, ҳушини йўқотган ва воқеа жойида вафот этган.
Консулхонанинг ёзишича, ҳозирда унинг жасади касалхонанинг морг бўлимида. Ташкилот марҳумнинг қариндошлари ва танишларидан зудлик билан (+212) 323 20 37, (+212) 323 20 36 телефон рақамларига мурожаат қилишни сўради.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).