Транспорт назорати соҳасида хориж тажрибаси ўрганилмоқда

Транспорт назорати соҳасида хориж тажрибаси ўрганилмоқда

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, “Рақамли транспорт” маркази ва Транспорт тадқиқот маркази ходимларидан иборат делегация шу кунларда Полша Республикасида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Полша инфратузилма вазирлигининг Автомобил транспорти департаменти директори бошчилигидаги мутасаддилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда йўл транспорт инспекцияси фаолияти, вазн ва ҳажм параметрларини, ҳайдовчиларнинг дам олиш ва иш тартибини назорат қилиш ҳамда автомобил транспортида халқаро юк ташувларини амалга ошириш учун рухсатномаларни текшириш жараёнлари бўйича полшалик ҳамкасблар тажрибаси ўрганилди.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Полша Инфратузилма вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!