Трамп ўқитувчиларга ҳам мактабларда шахсий қурол олиб юришга рухсат беришни таклиф қилди

Трамп ўқитувчиларга ҳам мактабларда шахсий қурол олиб юришга рухсат беришни таклиф қилди

"Керакли тайёргарликдан ўтган америкалик ўқитувчиларга мактабларда шахсий қурол олиб юришга рухсат берилиши керак", — Дональд Трамп

Бундан ташқари, собиқ Америка президенти Техаснинг Ювалде шаҳридаги мактабдаги отишма муносабати билан полицияни молиялаштиришни зарур деб ҳисоблайди.

Мактабларни ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар сифатида Трамп барча таълим муассасаларини металл детекторлар билан жиҳозлашни, синфлардаги эшикларни мустаҳкамлашни, шунингдек, ҳар бир таълим муассасасида доимий равишда полиция ёки қуролли қўриқчи навбатчилик қилишини назарда тутувчи қоида жорий этишни таклиф қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!