Трамп: "Россия ўта оғир аҳволда"

Трамп: "Россия ўта оғир аҳволда"

AҚШ президенти Дональд Трамп Россия коронавирус туфайли жуда қийин вазиятда эканлигини айтди.

Журналистлар билан суҳбатда у Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашганини таъкидлади ва Россия, айниқса, Москва  коронавирус туфайли жуда оғир даврни бошдан кечираётганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, расмий маълумотларга кўра, Россияда 795,038 киши коронавирус юқтирган, 5848 нафари вафот этган. Aмерика Қўшма Штатлари, ўз навбатида, Covid-19 касаллиги ва ўлими бўйича дунё статистикасида биринчи ўринда туради. Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда 4 миллиондан ортиқ касаллик қайд этилган, 143 мингдан ортиқ бемор вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!