Тошкентда юз берган ЙТҲда Cobalt «учиб», бошқа Cobalt’нинг устига тушди. Ҳодисадан сўнг тўрт кишига тиббий ёрдам кўрсатилди

Тошкентда юз берган ЙТҲда Cobalt «учиб», бошқа Cobalt’нинг устига тушди. Ҳодисадан сўнг тўрт кишига тиббий ёрдам кўрсатилди

 

Тошкентдаги Шота Руставели кўчасининг «Тўқимачи» стадиони олдидан ўтган қисмида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. «Cobalt катта тезликда қарама-қарши йўлга чиқиб, бошқарувни йўқотиб, ‘столбаъга урилган ва юқорига кўтарилиб, бошқа бир Cobalt’нинг устига тушган», — дейилади ижтимоий тармоқларда қолдирилган хабарларда. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборотига кўра, ҳодиса 7 март куни соат тахминан 23:55 да юз берган.

Маълум бўлишича, Руставели кўчасида 1993 йилда туғилган ҳайдовчи О.Б. Cobalt автомобилида ҳаракатланаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, симёғочга урилган ва ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган, 1955 йилда туғилган ҳайдовчи А.Ш. бошқарувидаги бошқа бир Cobalt билан тўқнашган.

«Натижада О.Б. бошқарувидаги Cobalt йўловчилари — 29 ёшли Ш.Э., 30 ёшли С.Ю. ҳамда ҳайдовчи А.Ш. ва унинг бошқарувида бўлган Cobalt йўловчиси 27 ёшли V.Ш.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган», — дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборотида. Қайд этишларича, ЙТҲ юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!