Тошкентда симсиз интернетдан фойдаланиш нуқталари сони 5 мингтага етказилиши кутилмоқда

Тошкентда симсиз интернетдан фойдаланиш нуқталари сони 5 мингтага етказилиши кутилмоқда

2019 йилнинг баҳорига қадар Тошкентда симсиз интернет(Wi-Fi)дан фойдаланиш нуқталари сони 5 мингтага етказилиши кутилмоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, ҳозир пойтахтда бундай нуқталарнинг умумий сони 1200 та.

Вазирлик келгусида Тошкент Марказий Осиёда интернетдан фойдаланишнинг умумшаҳар миқёсида симсиз ва кенг полосали тармоғига эга биринчи шаҳар бўлишини маълум қилган.

Интернетдан симсиз фойдаланиш тармоғи лойиҳаси SOLA бренди остида Asia Wireless Group компанияси томонидан яратилган. Тизим тармоққа пулли ва бепул уланишни таклиф этади. Бепул кириш реклама ролигини кўриб чиқишдан кейин тақдим этилади. Тизим орқали Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари провайдернинг қамрови доирасида исталган вақтда ва исталган жойда интернетдан фойдаланишлари мумкин.

Asia Wireless Group компанияси келгусида Тошкентда Wi-Fi шаҳар тармоғини кенгайтириш ва Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Бухоро, Навоий, Урганч ва Қаршида 45 мингдан ортиқ кириш нуқталарини ўрнатишни режалаштирмоқда.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!