Тошкентда қарта ёрдамида фокус кўрсатаётган йигитлар нега ИИБга олиб кетилди?

Тошкентда қарта ёрдамида фокус кўрсатаётган йигитлар нега ИИБга олиб кетилди?

Интернет тармоғида тарқалган видеода ички ишлар органлари ходимлари ёш йигитларни ички ишлар бўлимига олиб кетиш учун қўлга олаётганлари акс этган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, 1 июнь куни тахминан соат 18.30 да Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари “Мовий гумбазлар” ҳиёбони ҳудудини патруллаш давомида тўпланган фуқароларга ўйин карталари ёрдамида фокус кўрсатаётган икки нафар ёш йигитларни кўриб қолишади. Томошабинлар жамоат жойида бўла туриб ижтимоий масофани сақламаганлар. Яъни, санитария-эпидемиология қоидалари бузилиб, инсон саломатлигига хавф туғдирилган. Шу сабабли ходимлар ёш йигитларга танбеҳ бериб, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун бу каби томошалар уюштирмасликни илтимос қилишган.

Аммо 2 июнь куни кечки пайт ППХ ходимлари яна ўша иккита йигитни жамоат жойида томоша кўрсатаётганликларини кўриб қолишади. Йигитларда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган. Биринчи огоҳлантиришдан кейин тегишли хулоса қилмаган йигитлар жамоат жойида томоша уюштиришда давом этганлар. Шу муносабат билан ички ишлар органлари ходимлари улардан энг яқин бўлимга шахсларини аниқлаш учун ва профилактик суҳбат ўтказиш учун боришни илтимос қилган. Аммо ёшлардан бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимининг қонуний талабига бўйсинмаган. Бўйсинмаганлик ҳолати номаълум шахс томонидан мобиль телефон камерасига видеога туширилиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган. 

Йигитлар Яккасарой тумани ИИО ФМБ 3-сон ички ишлар бўлимига етказилдилар. Улардан бири бўлмиш вояга етмаган йигит дарҳол қўйиб юборилди. Иккинчиси эса, жиззахлик 19 ёшли Олег Х. билан карантин қоидаларига риоя қилиш муҳимлиги борасида профилактик суҳбат ўтказилгач, қўйиб юборилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!