Тошкентда мустақиллик байрами муносабати билан музейлар ҳафталиги ўтказилади

Тошкентда мустақиллик байрами муносабати билан музейлар ҳафталиги ўтказилади

Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан пойтахтда фарғоналик ҳунармандлар жам бўлади.

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб “Мустақиллик даврида қайта тикланган ҳунармандчилик” номли анъанавий музейлар ҳафталиги ўтказилади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига музей матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир 2 сентябрдан 8 сентябргача бўлиб ўтади.

Унинг доирасида фарғоналик ҳунармандлар пойтахтга махсус ташриф буюриб, қуйидаги маҳорат дарсларини ўтказишади:

2 сентябрь - миллий матолар яратиш;

4 сентябрь - керамика;

6 сентябрь - ёғоч ўймакорлиги.

Маҳорат дарсларини олиб бориш соат 17.00 дан 21.00 гача режалаштирилган.

Иштирок этувчилар 27 августга қадар қуйидаги рақамларга мурожаат этиб рўйхатдан ўтишлари мумкин : + 998 71 256 40 42 ва +998 71 256 28 58.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!