Тошкент вилоятида ичимлик сувига ноқонуний уланган фирма раҳбари 5 йилга қамалди

Тошкент вилоятида ичимлик сувига ноқонуний уланган фирма раҳбари 5 йилга қамалди

“Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, сувтаъминот корхонаси билан икки томонлама шартнома тузмасдан ичимлик суви тармоғига уланиб фойдаланганлиги учун Янгийўл туманида фаолият юритувчи “HTB-AS INVEST” МЧЖ корхонасига 294 511 319 (млн) сўм ҳисоб-китоб аниқланган.

Ушбу хатти-ҳаракат учун МЧЖ раҳбари А.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 5 йил 1 ой муддатта озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, унга ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, базавий ҳисоблаш микдорининг 150 баробар миқдорида, яъни 45 миллион сўм жарима жазоси тайинланди.

“Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ истемолчилардан ушбу ҳолатлар такрорланмаслиги учун ичимлик сувидан қонуний равишда фойдаланишни ҳамда ичимлик сув учун тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширишни сўраб қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!