The New York Times газетаси биринчи марта 2022 йил апрел ойидаги Россия-Украина келишуви лойиҳасини тўлиқ эълон қилди

The New York Times газетаси биринчи марта 2022 йил апрел ойидаги Россия-Украина келишуви лойиҳасини тўлиқ эълон қилди

Шартноманинг асосий жиҳатлари:

— Иккала томон ҳам Қримни Россия Федерацияси назорати остида қолдириб, лекин Украина томонидан тан олинмаган ҳолда ўз келишувларидан чиқариб ташлашга келишиб оладилар;
— Украина ҳарбий иттифоқларга кирмайди, хорижий ҳарбий базалар ва контингентларни жойлаштирмайди;
— Украина ДХР ва ЛХРнинг Украинанинг собиқ Донецк ва Луганск вилоятлари маъмурий чегараларидаги мустақиллигини тан олади.
— Россия Украинадан рус тилини расмий тилга айлантиришни талаб қилади;
— Украинага яна ҳужум уюштирилган тақдирда ўз иттифоқчиларининг вазиятга аралашувлари учун шартномага қўшилишини хоҳлайди. Масалан, ҳаво ҳудудини ёпиш, керакли қурол-аслаҳа билан таъминлаш;
— Россия Федерацияси барча санкцияларни бекор қилишни талаб қилади;
— Лойиҳа Украина қуролли кучлари ва техникаси сонини чеклашни назарда тутган. Украиналиклар бундай чекловларни қабул қилишга тайёр эдилар, лекин чекловларни оширишга интилганлар: мамлакат қуролли кучлари сони 100 000 кишигача, 147 миномёт ва 10 та жанговар вертолёт. Украина ракеталарининг қамрови атиги 40 кмгача бўлиши керак эди;
— Украинага Европа Иттифоқига киришга рухсат берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!