Тезкор! Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!
Олдин хабар берганимиздек, 2020/2021 ўқув йилида Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейига ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовлари 18 сентябрь куни 2 сменада (1-смена 8:00дан 11:00 га, 2-смена 16:00 дан 19:00 га қадар) Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси сайилгоҳида бўлиб ўтиши керак эди.
Бироқ, Тошкент шаҳрида 18 сентябрь куни ёмғир ёғиши кутилаётганлиги сабабли, тест синовлари 20 сентябрь кунига кўчирилди. Тест синовлари фақат 1 сменада бўлиб ўтади, соат 9.00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин етиб келишлари керак.
Тест синовларига кириш фақат бир жойдан ("Беруний" метро олдидан) амалга оширилади.
Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишларида омад тилаймиз!