Текширувларда 4 та ҳудудда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Текширувларда 4 та ҳудудда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги натижасида, банк маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан АТБ “Микрокредитбанк”нинг вилоят минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “N.K.” МЧЖ раҳбари А.У. ва фуқаро У.О.лар МЧЖга банк филиалидан қуёнчилик фаолиятини ривожлантириш учун 1 млрд сўм кредит маблағи ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Оқдарё туманида тадбиркор ва фуқароларнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.С. 4 та МЧЖ раҳбарлари билан ўзаро тил бириктириб, банк муассасасидан 12 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз 275,6 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштиришга эришиб, ушбу кредит маблағини белгиланган мақсадда фойдаланмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Пахтакор туманида ТИФ “Миллий банк”нинг Жиззах вилояти Индустриал филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.P.” ва “O.A.” МЧЖ раҳбарлари ўзаро тил бириктириб, “Q.P.” МЧЖга банк филиалидан спорт майдони қуриш учун 350 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағининг 200 млн сўмини “O.A.” МЧЖга ўтказиш орқали талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, Андижон шаҳрида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Микрокредитбанк” вилоят минтақавий филиали собиқ етакчи мутахассиси А.Ю. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, тадбиркор О.С. ва бошқаларга ажратилган 90 млн сўм имтиёзли кредитни “N.t.” МЧЖга ўтказиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (4 )

    Асли....дин
    Нафакат кредит балки моддий йордамга каратилган маблаглархам .талон тарожга учрамокда .вилоят маказидан узокда жойлашган туманларда
    Jumayev
    Toʻgʻri
    Guli
    Tuman markazlarida ham uchrayapti. Masalan meni nomimda credit borakan. Lekin men olmaganman.
    Realist
    4 ta emas. Hamma tumanlardo shunaqa. Oilaviy tadbirkorlikka ajratilgan kreditlarni 80-90 % ini bank xodimlarini oʻzi "yeb" ketgan.