Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи 12 апрель куни Уммонда АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан билвосита музокаралар чоғида Теҳрон ҳеч қандай шароитда ядровий дастурини қисқартиришга рози бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда The Tehran Times газетаси ўзига олинган маълумотларга таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, билвосита учрашув чоғида Арағчи Эрон барча томонлар манфаат кўрадиган битим тузмоқчи эканлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, у Теҳрон "ҳеч қандай шароитда ядровий дастурини бекор қилишга рози бўлмаслигини" таъкидлади. Шу билан бирга, Арағчи "мамлакат ўз ядровий фаолиятини ҳарбийлаштиришга қарши кафолатлар беришга тайёр бўлишини" айтди. "Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) Эрон ядровий иншоотларига киришга рухсат берилган ягона ташқи ташкилот бўлади”, - деди у. Бунинг эвазига Теҳрон бир қанча соҳаларда санкциялар бекор қилинишини истайди.
Арағчи, шунингдек, музокараларни давом эттириш учун умумий рамка келишувига эҳтиёж борлигини айтди. Агар АҚШ Эрон таклифига эътироз билдирса, Теҳрон кўриб чиқиши учун ўз муқобилини тақдим қилиши керак.
The Tehran Times газетасининг хабар беришича, билвосита музокаралар давомида томонлар 10 га яқин ёзма хабар алмашган.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.
Москва худди Киев каби тўлиқ сулҳни қабул қилиши керак , деди Финляндия президенти Александр Стубб . Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия байроғи остида сузувчи ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган кемаларни АҚШ портларига қабул қилиш тақиқини яна бир йилга узайтирди.